Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

118-модда - Аёл муслима ёки ғайримуслима бўлишидан қатъий назар бола унинг кафолатига муҳтож бўлса, уни ўз кафолатига олиш аёлнинг бурчи ва ҳаққидир. Бола кафолатга муҳтож бўлса, қаралади. Агар энага ҳам, валий ҳам мусулмон бўлсалар, болага хоҳлаган кишиси билан яшаш ихтиёри берилади. Бола кимни танласа - танланган киши эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар - ўшанга топширилади. Бу ўринда боланинг қиз ёки ўғил бўлиши аҳамиятсиздир. Агар улардан бири ғайримусулмон бўлса, болага танлаш ихтиёри берилмайди, балки улардан мусулмон бўлганига топширилади.


Иқтисодий низом
119-модда - Иқтисод сиёсати эҳтиёжларни қондиришга эътибор берилган вақтда жамият қандай бўлиши лозимлигига эътиборни қаратишдан иборат. Жамиятнинг қандай бўлиши лозимлиги эҳтиёжларни қондириш учун асос қилиб олинади.


120-модда - Иқтисодий муаммо раийятнинг ҳар бир шахсига бойлик ва манфаатларни тақсимлаб беришдан ҳамда бойлик ва манфаатларни қўлга киритиш ва улар учун ҳаракат қилишга имконият яратиб бериш орқали шахсларга бойлик ва манфаатлардан фойдаланиш имконини яратиб беришдан иборат.


121-модда - Шахсларнинг ҳар бири учун асосий эҳтиёжларни тўла қондириш кафолатланиши ҳамда камолий эҳтиёжларни иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти таъминланиши вожибдир.


122-модда - Мулк ёлғиз Оллоҳникидир. Оллоҳ инсонни мулкни тасарруф этишда Ўзининг халифаси деб эълон қилди. Мана шу умумий ваколат билан инсон мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Оллоҳ инсонга мулкни қўлга киритишга изн берди. Мана шу махсус изн билан инсон амалда мулкнинг эгасига айланди.


123-модда - Мулк уч турли бўлади: Хусусий мулк, умумий мулк ва давлат мулки.


124-модда - Хусусий мулк айн (мавжуд нарса) ёки манфаат билан белгиланган шаръий ҳукм бўлиб, бу ҳукм хусусий мулк эгасига ўша нарсадан фойдаланиш ва унинг ўрнига эваз олиш имконияти яратилишини тақозо этади.


125-модда - Умумий мулк жамоатга айндан муштарак фойдаланишга Шореъ томонидан берилган изндир.


126-модда - Сарф қилиниши халифанинг раъйи ва ижтиҳодига боғлиқ бўлган ҳар қандай мол - солиқ, жизя, хирож каби - давлат мулки деб ҳисобланади.

 

194-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203